Толибон мулозими: Афғонистонда халқ таълими йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш керак
(last modified Fri, 08 Dec 2023 12:41:31 GMT )
декабр 08, 2023 17:41 Asia/Tashkent
  • Толибон мулозими: Афғонистонда халқ таълими йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш керак
    Толибон мулозими: Афғонистонда халқ таълими йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш керак

Афғонистондаги Толибон ҳаракати ҳукумати ТИВ раҳбари ўринбосари Афғонистонда халқ таълими йўлидаги тўсиқларни бартараф этишни таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз 2021-йил 15-августида Афғонистонда ҳокимият тепасига келган Толибон гуруҳи афғонистонлик қизларга олтинчи синфданкейин ҳам ўқишни давом этишини тақиқлади.

Кейинроқ эса Толибон ҳаракати талаба қизларнинг ўқишни давом эттиришга тўсқинлик қилди. Бу гуруҳнинг бундай ҳаракатлари ички ва ташқи аксиламалларига сабаб бўлмоқда. Толибон ҳаракати ислоҳот қилиш ва қизлар учун университет ва мактабни қайта очишга бир неча бор ваъда қилган, аммо бу ваъда ҳозиргача бажарилмаган ва қизларнинг ўқишни тақиқлашни бекор қилиш талаби давом этмоқда.

Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари ўринбосари Шермуҳаммад Станекзай бугун Кобул шаҳрида талабаларнинг битирув маросимида ушбу ҳукуматнинг юқори амалдорларидан бу мамлакатда халқ таълими йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашни сўраб буни Афғонистоннинг ҳукмрон органи билан халок ўртасидаги масофанинг сабаби деб баҳолади.

У шунингдек Толибон ҳаракати етакчиларидан қизлар мактабларидаги чекловларни олиб ташлашни сўради  

Стеникзай халқаро ҳамжамият ва қўшни давлатлар хавотирларининг бир қисми Афғонистонда халқ таълимини чеклаш масаласидир деб қўшимча қилди.