Афғонистон шимолидаги Бадахшон вилоятида яна 17 та тарихий обидалар рўйхатга олинди
(last modified Tue, 26 Dec 2023 07:13:56 GMT )
декабр 26, 2023 12:13 Asia/Tashkent
  • Афғонистон шимолидаги Бадахшон вилоятида яна 17 та тарихий обидалар рўйхатга олинди
    Афғонистон шимолидаги Бадахшон вилоятида яна 17 та тарихий обидалар рўйхатга олинди

Афғонистоннинг Бадахшон вилояти ОАВ ва маданият бошқармаси бошлиғи бу вилоятда 17 та қадимий ва тарихий янги обидалар рўйхатга олинганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз ўтмишда қудратли империялар ва ҳукуматлар мавжуд бўлгани туфайли Афғонистоннинг ҳудуди турли ва ранг-баранг қадимий обидалар ҳам мажуд.

Ово ахборот анентлининг хабар қилишича, бугун Афғонистоннинг Бадахшон вилояти ахборот ва маданият идораси раиси Муизиддин Аҳмадий Толибон муваққат ҳукумати мамлакатнинг турли минтақаларидаги тарихий обидалар ва ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга алоҳида эътибор қаратётганини таъкидлаб, бу муассаса мутассадларинг саъй-ҳаракатлари билан ўтган бир йилда вилоятда 17 та янги қадимий ва тарихий асарлар ва обидалар рўйхатга олинганини қўшимча қилди.

Бадахшон сарзамини қадимий, тарихий ва ҳозирги Афғонистоннинг маданий тимсолларига бой вилоятларидан бири саналади, шу сабабдан биз бу вилоятнинг турли ҳудудларида вақт -вақти билан  янги обидалар ва тарихий ёдгорликларни топаётанига гувоҳ бўламиз деб изоҳлади Аҳмадий.

Бадахшон вилояти Афғонистон шимолидаги йирик ва тоғли вилоятлардан бўлиб 28 туман ва бир миллиондан ортиқ аҳолига эгадир. Бу вилоят Покистон, Хитой ва Тожикистон билан чегарадош ҳисобланади.