Январ 21, 2024 16:28 Asia/Tashkent
  • Афғонистон мамлакати осмонида Россия самолётини қулаши тафсилоти
    Афғонистон мамлакати осмонида Россия самолётини қулаши тафсилоти

Россия федерацияси авиация агенлиги бу мамлаатнинг самолётини Афғонистоннинг Бадахшон провинциясида ғойиб бўлгани хусусида янги тафсилотларни эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча. Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида қулаб тушган самолёти Ҳиндистоннинг Гая, Ўзбекистоннинг Тошкент ва Россиянинг Жуковский йўналиши бўйича парвоз қилаётган 4 нафар экипажи ва икки нафар россиялоик йўловчиси  бўлган  Фалкон 10 русумли самолёти бўлган.

Мазкур баёнотда шунингдек, ушбу самолёт билан алоқа  кеча шанба куни Афғонистон ҳаво ҳудудида ва Тожикистон чегара яқинида парвоз қилаётганида узилган ва у радар экранидан йўқолган.

Россия авиацияси агентлиги шунингдек,  Толибон ва Тожикистон авивация расмийлари билан алоқада бўлгани ва самолётни қидириш давом этмоқда деб таъкдлади.

Бу самолёт Россия фуқаролик самолётла рўйхатида рўйхага олинганди. Россия ҳаво транспорти агентлиги ҳам Фалкон 10 русумли  самолёти  Франциянинг  Dassault Aviation компанияси томонидан 1978 йилда ишлаб чиқарилган деб ёзди.

Бундан олдин Афғонистон ОАВлари Ҳиндистон компаниясига тегишли самолёт ушбу мамлакатнинг Бадахшон вилоятининг чекка ҳудудларида қулагани ҳақида хабар берган эди.

Толибон ҳаракати Афғонистон ҳаво ҳудудида 6 йўловчиси бўлган Россиянинг шахсий самолёти ғойиб бўлганини маълум қилди.

Ёрлиқ