Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида қулаган Россия самолётининг 4 йўловчиси қутқарилди
-
Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида қулаган Россия самолётининг 4 йўловчиси қутқарилди
Россия авиация агентлиги Афғонистонда ҳалокатга учраган бу мамлакат самолётининг 6 нафар йўловчиларидан 4 нафари тирик қолганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Авиация агентлигининг дастлабки маълумотларига биноан, Афғонистон ҳудудида қулаб тушган бу мамлакат самолётининг 6 йўловчисидан 4 нафари тирик қолгани қолган иккитасининг тақдири ўрганилаётганини хабар қилди.
Бироқ Толибон ҳаракати матбуот котиби, Забуҳуллоҳ Мужоҳид ҳам ўзининг X ижтимоий тармоғида Россия самолётнинг 4 йўловчиси жумладан учувчи тирик топилгани, қолгана йўловичларини қидириш ишлари давом этаётганини ёзди.
Аввалроқ Россия федерацияси авиация агентлиги Россия самолётини Афғонистоннинг Бадахшон провинциясида ғойиб бўлгани хусусида янги тафсилотларни эълон қилганди.
Хабарга кўра, Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида қулаб тушган самолёти Ҳиндистоннинг Гая, Ўзбекистоннинг Тошкент ва Россиянинг Жуковский йўналиши бўйича парвоз қилаётган 4 нафар экипажи ва икки нафар россиялоик йўловчиси бўлган Фалкон 10 русумли самолёти бўлган.
Росавиация шунингдек, Толибон ва Тожикистон авивация расмийлари билан алоқада бўлгани ва самолётни қидириш давом этмоқда деб таъкидлади.