Россияда қирувчи самолётнинг ҳалокатида 13 киши ҳалок бўлди
Россиянинг Ейск шаҳрида бу мамлакат қирувчи учоғининг қулашида 13 киши қурбон бўлиб, 25 киши жароҳатланди,
Кеча Россия Мудофаа вазирлиги баёнот бериб, бу мамлакатнинг Сухов-34 қирувчи самолёти Украина яқинидаги Ейск шаҳрида турар-жой биносига бориб ургани ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ССВ раҳбари маслаҳатчиси Алексей Кузнецов журналистлар билан суҳбатида, фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига асосан, вайроналар остидан 13 кишини жасади улар жумласидан 3 нафар боланинг жасади топилганини эълон қилди.
Кузнецов шунингдек бу ҳодисада 25 кишининг жароҳатланганини тасдиқлади.
Хабарга биноан парвоз экипажи самолётдан катапултта қилишга улгурган.
Россиянинг қирувчи самолётининг учувчилари самолёт ҳалокатига унинг двигателларидан бири парвоз пайтида ёниб етиши сабаб бўлганини маълум қилди.
Россия ОВА лари эса бу ҳодисада 17 хонадон зарар кўрганини эълон қилди.