Қозоғистон президенти Россия-Қозоғистон Эронни оптик тола билан боғлашни таклиф қилди
Қозоғистон президенти Санкт -Петербургда бўлиб ўтган Евроосиё Олий кенгаши йиғилишида Ҳинд океани соҳиллари бўйлаб халқаро тармоқларда уланиш учун Россия-Қозоғистон-Эрон йўналишида оптик тола алоқа тармоғини яратиш имкониятини кўриб чиқиш керак деб айтди.
Қозоғистон президенти Жомарт Қосим Токаев Россиянинг Санкт-Петурбург шаҳрида ўтказилган Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилишида Россия-Қозоғистон-Эрон йўналишида оптик тола алоқа лиинясини қуришни таклиф қилди.
Қозоғистон президенти бу йиғилишда сўзлаган нутқида, Остона ҳукумати ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш тарафдоридир. Шу билан Ҳинд океани қирғоқлари бўйлаб халқаро линияларга уланиш учун Россия-Қозоғистон-Эрон йўналиши бўйлаб оптик толали алоқа тармоғини яратиш имкониятини кўриб чиқиш зарур деб изоҳлади.
Токаев шунингдек Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларда электрон тижорат ҳажми келажакда 160 миллиард долларга етишини ҳам таъкидлади.
У сўзларининг бошқа қисмида Евроосиё минтақаси бутун дунё бўйлаб 600 миллион аҳолининг эҳтиёжларини қондира олади аммо санкциялар бунга тўсқинлик қилмоқда деб маълум қилди.
Қозоғистон республикаси президенти бугунги кунда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар ва ушбу минтақа ўзини-ўзи озиқ-овқат билан таъминлашнинг энг юқои даражасига эриша олди деб эслатди.
Токаев Евроосиё давлатлари экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги улуши ҳамон паст ва 2 фоиздан бир оз кўпроқни ташкил этади деб қўшимча қилди.
У ўз сўзларида мазкур ташкилот божхона тартиб қоидаларини такомиллаштириш ва онлайн савдо учун тенг экотизим яратиш орқали янада динамик бўлиши керак деб аниқлик киритди.