Эрон ва Тожикистоннинг 16-қўшма комиссиялари маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Эрон ва Тожикистон 16 қўшма комиссиялари маслаҳатлашувларида ўзаро иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, иқтисодий ҳужжатлаи имзоланиши билан икки давлат ўртасида иқтисодий, савдо, техник ва саноат ҳамкорликларини кенгайтиришмасалалари муҳокама қилинди.
Эрон Ислом республикаси энергетика вазири Алиакбар Меҳробиён бошчилигида Душанбе шаҳрида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алмашинувлар ҳажмини кенгайтириш мақсадида кеча Эрон ва Тожикистон ҳамкорликларининг 16-қўшма комиссияси ўз фаолиятини бошлади.
Қўшма иқтисодий маслаҳатлашувларда Эрон Ислом республикасининг Тожикистондаги элчиси Алиризо Ҳақиқиён ўз сўзларида ҳозиргача имзоланган ва амалга оширилган ҳужжатларнинг кўпчилиги иқтисодий соҳаларга тегишли деб маълум қилди.
Эрон ва Тожикистон 16-қўшма иқтисодий маслаҳатлашувларда қатнашган Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазирлиги вакили ҳам темирйўл соҳасида, Тожикистон томони учун Эрон портларининг имкониятларидан фойдаланиб, биз парвозлар масаларлари бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз ва автомобил орқали юк ташилишини оосонлаштиришга ҳаракат қиламиз деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз 2021-йилда Тожикистон ва Эрон Ислом республикаси ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 120 миллион доллардан ошди ва бу эса 2020 -йилга нисбатан1 ,2 баробар кўпдир.
2022 йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми эса 240 миллион долларга тенг бўлди ва бу ўтган йилига нисбатан 2 баробар кўп эди.
2021-йилда Эроннинг Тожикистон иқтисодиётига киритган тўғридан-тўғри сармояси ҳажми 33 миллион доллар эди ва бу хорижий сармояларининг умумий ҳажмининг қарйиб 10 фоизга яқинини ташкил этди.