Эрон президенти Эроннинг қўшни мамлакатлар билан алоқаларини ривожлантиришга урғу берди
(last modified Wed, 15 Jan 2025 12:54:46 GMT )
Январ 15, 2025 17:54 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Эроннинг қўшни мамлакатлар билан алоқаларини ривожлантиришга урғу берди
    Эрон президенти Эроннинг қўшни мамлакатлар билан алоқаларини ривожлантиришга урғу берди

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Тожиксстонга жўнаб кетишидан олдин қўшниларимиз билан муосабтларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида астойидил ҳаракат қиламиз деб айтди.

ИРНА  ахборот агентлигига таяниб Саҳоб сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён бугун Тожикистонга сафари ортидан қўшнилар билан алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш Ислом Инқилоби етакчиси берган истиқболга асосланан ҳукуматнинг устувор йўналишларидан биридир деб эълон қилди.

Пизишкиён шунингдек тилимиз ва тарихимиз бир ва муштарак бўлган Тожикистонга сафар чоғида, сув. қишлоқ хўжалиги, фан, маданият, саноат, савдо, транспорт ва тоғ-кон соҳаларида қўшма ҳамкорлик ҳужжатлар имзоланади ва  бу давлат билан  алоқаларимизни чуқурлаштиришга ҳаракат қиламиз деб  қўшимча қилди.

Россияга сафари чоғида иқтисодий, илмий, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хавфсизлик масалалари билан богғлиқ бўлган кенг қамровли стратегик ҳужжат имзоланади деб изоҳлади Эрон президенти.

 Россия ва Тожикистон  президентларининг расмий таклифига жавобан, бугун пешинда Эрон президенти Теҳрондан Тожикистон пойтахти -Душанбега жўнаб кетди ва бу 3 кунлик сафар давомида жума куни Россия пойтахти Москва шаҳрига боради.