Толибон ҳукумати: АҚШ Доха келишувини бузмоқда
Афғонистон ҳукумати тепасидаги Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби, АҚШнинг Доҳа келишувини бузгани танқид қилди.
Эслатиб ўтамиз, Доҳа келишуви 2020 -йил 29-февраль куни Афғонистон Толибон ҳукумати вазирлар маҳкмасининг амалдаги ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар ва АҚШнинг Афғонистон бўйича ўша пайтдаги махсус вакили Залмай Халилзод ўртасида имзоланган эди.
Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Забеҳлулоҳ Мужоҳид бугун Толибон ва АҚШ ўртасида Доҳа битими имзоланганининг тўртинчи йиллиги билан бир вақтда Вашингтон ҳукуматининг ушбу келишувни бузаётганини танқид қилиб, АҚШ томонидан Доҳа келишувини бузиш ҳолатлари мавжуд. Афғонистон бўйича иқтисодий санкциялар ва қора рўйхат /шу жумладан БМТ қора рўйхатида Толибон ҳукумат раҳбарларининг исмлари/ ҳамон мавжуд, ҳолбуки Доҳа келишувида Толион етеакчиларининг исмлари қора рўйхатдан олиб ташланиши кераклиги айтилганди деб қўшимча қилди.
Толибон муваққат ҳукумати матбуо котиби ўз сўзларида АҚШ ҳам Афғонистонни қайта тиклашда қатнашишга ва нормал ҳамкорлик ўрнатишга ваъда берди аммо бу амалга ошмади деб изоҳлади.
Забеҳулоҳ Мужоҳид шунингдек АҚШ Афғонистондаги ҳукуматнинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишига тўсқиқлик қилди деб аниқлик киритди.