июн 10, 2024 12:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари яна Афғонистон масаласини муҳокама қилди
    Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари яна Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Доханинг 3-чи учрашуви арпафасида АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили ва Ўзбекистон расмийлари учрашганида Афғонистон келажаги хусусида суҳбатлашдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШнинг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили Томас Вест , Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев ҳамда Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши  раисининг ўринбосари Абдулазиз Комилов  учрашиб мулоқот қилдилар.

АҚШ расмийси  X  каналида мазкур учрашувда Афғонистондаги умумий манфаатлар ва олдинга силжиш йўлларини муҳокама қилинганини айтди.

 Томас Вест шунингдек бу учрашув Вашингтон шаҳрида бўлши ўтганини эслатди.

Олдинроқ Ўзбекистоннинг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев ҳам  Ўзбекистон Толибон билан кенг кўламли масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишини ва  бу ҳақиқат буни қабул қилиш кераклигинии айтганди

Эргашев  Толибон Халқаро миқёсда қабул қилиниши учун ўзгаришлар қилиш зарурлигини англаб етганини бироқ уларга вақт кераклигини ҳам маълум қилди.

Ёрлиқ