ШҲТ Эронинг Дамашқдаги дипломатик биносига уюштирилган ҳужумни қоралади
(last modified Fri, 05 Apr 2024 08:08:08 GMT )
апрел 05, 2024 13:08 Asia/Tashkent
  • ШҲТ Эронинг Дамашқдаги дипломатик биносига уюштирилган ҳужумни қоралади
    ШҲТ Эронинг Дамашқдаги дипломатик биносига уюштирилган ҳужумни қоралади

ШҲТга аъзо бўлган Миллий хавфсизлик кенгаши котиблари ўзларининг якуний баёнотида сионистик режимнинг Эроннинг Суриядаги дипломатик биносига ҳужумни қораладилар ва Эронни бу террор ҳужум қаршисида қўллаб- қувватлашди,

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ШҲТга  аъзо давлатларнинг Миллий Хавфсизлик кенгаши котиблари йиғилишининг якуний баёнотида барча аъзолар Эрон Ислом республикасининг Дамашқдаги элчихонаси консуллик биносига уюшитилрган ҳужумни бир овоздан қораладилар. Улар бу ҳаракатни қонунлар ва конвенсияларга зид сифатида баҳолаб, ушбу воқеа учун Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдиришди,

Ушбу баёнотда, ШҲТ аъзолари Ғазо бўлгасидаги вазиятга ишора қилиб зўравонликка чек қўйиш, ва БМТ резолюцияларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлаб, Фаластининг мазлум халқига инсонпарвалик ёрдамни қўллаб-қувватлашди.

ШҲТ Бош котиби ҳам Эрон Ислом Республикасининг Суриядаги дипломатик биносига уюштирган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдириб, янги терактлар ШҲТга аъзо мамклакатларни кўпроқ ҳамкорлик қилиш кераклигини кўрсатмоқда деб изоҳлади.