Афғонистон ва Қозоғистон терроризмга қарши курашни таъкидлади
Афғонистон президентининг идораси ўз баёнотида шундай маълум қилдики, Қобулда Афғонистон президенти Қозоғистон ташқи ишлар вазири билан учрашганида, икки томон ҳам терроризмга қарши кураш олиб борилишини таъкидлади
Афғонистон президентининг идораси ўз баёнотида шундай маълум қилдики, Қобулда Афғонистон президенти Қозоғистон ташқи ишлар вазири билан учрашганида, икки томон ҳам терроризмга қарши кураш олиб борилишини таъкидлади. Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Афғонистон президенти идорасининг маълум қилишича, пайшанба куни Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири Эрлан Идрисов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки тараф ҳам минтақавий инфратузилмалар жумладан темир йўлни янада кенгайтириш, инсоний манбаларни юксалтириш, юк ташиш, минтақанинг иқтисодий имкониятларидан қулай ва самарали фойдаланиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилиш хусусида суҳбат ўтказишди. Ушбу учрашувдан кейин, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан ҳам учрашиб икки томонлама алоқалар ва бошқа масалалар ҳақида суҳбат ўтказди.