Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Антонио Гуттерешнинг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Tue, 02 Jul 2024 07:36:03 GMT )
июл 02, 2024 12:36 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Антонио Гуттерешнинг учрашуви бўлиб ўтди
    Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Антонио Гуттерешнинг учрашуви бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб,  Спутник сайтининг хабар қилишича, Музокаралар чоғида глобал ва минтақавий тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинди.

Ўзбекистон БМТ ва унинг институтлари билан ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда.

Биргаликда глобал кун тартибига оид йирик халқаро тадбирлар, жумладан, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризмни ривожлантириш, камбағаллик ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда биохилма-хилликни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

“Келгуси йилда Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-бош конференцияси бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Давлат раҳбари Бош котибнинг халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, БМТ ва унинг асосий органларини ислоҳ қилиш ҳамда жорий йилда Нью-Йорк шаҳрида Келажак саммитини ўтказиш ташаббусларини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.

Минтақада транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, озиқ-овқат, энергетика ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистон президенти томонидан "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

БМТ бош котиби Антониу Гутерришга Ўзбекистоннинг олий давлат мукофотларидан бири - "Олий Даражали Дўстлик" орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Гуттереш ҳам бу маросимда Шавкат Мирзиёевни минтақадаги кўприк ўрнатувчи ташаббускор, тинчлик элчиси деб атади.

Эслатиб ўтаимз орлдинроқ расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сенат раиси Танзила Норбоева билан ҳам учрашганди.