Мирзиёев : ШҲТ ҳамжиҳатлиги заифлашишига йўл қўймаслик муҳим
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Остонадаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида нутқ сўзлади.
Ўзбекистон президенти ўз нуқида. ҳозирги кунда ШҲТ ҳамжиҳатлиги заифлашишига йўл қўймаслик муҳимдир де айтди.
Спутник сайтининг хабар қилишича. Ўзбекистон етакчисининг сўзларига кўра, ушбу саммит халқаро вазият кескинлашаётган бир шароитда ўтмоқда.
“Бундай мураккаб вазиятда ШҲТнинг асоси бўлган тамойилларга содиқлигимизни сақлаш ва янада мустаҳкамлаш фавқулодда муҳимдир. Ана шу тамойиллар туфайли Ташкилот бугунги ютуқларга эришди, халқаро масалаларда юксак нуфуз ва барқарорлаштирувчи ўринга эга бўлди”, — деди Мирзиёев.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда ШҲТ ҳамжиҳатлиги заифлашишига йўл қўймаслик муҳимдир.
“Биз “ШҲТ оиласи” жипслигини кучайтиришимиз, биргаликда ривожланиш тамойилини ҳаётга изчил татбиқ этиб, очилаётган янги имкониятлардан максимал даражада фойдаланишимиз зарур. Бунинг учун бизда барча шарт-шароитлар мавжуд. Жаҳон аҳолисининг 40 фоиздан ортиғи, глобал ялпи ички маҳсулотнинг чорак қисмидан кўпроғи мамлакатларимиз ҳиссасига тўғри келади. Ҳеч шубҳасиз, ушбу беқиёс салоҳиятни рўёбга чиқариш биздан иқтисодий шерикликнинг янги моделларини шакллантиришни ва ШҲТ доирасида барқарор ривожланишнинг узоқ муддатли кун тартибини ишлаб чиқишни талаб этади”, — дея қайд этди мамлакат етакчиси.