Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати бошланади
(last modified Sat, 14 Sep 2024 08:11:47 GMT )
сентябр 14, 2024 13:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати бошланади
    Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Бугундан Ўзбекистон биринчи бор футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ўтказиладиган беллашувларда дунёнинг энг кучли 24 жамоаси бош соврин учун кураш олиб боради.

Бугун “А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мундиалдаги ўз иштирокини бошлайди. 20:00 да старт оладиган футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинида Ўзбекистон вакиллари Нидерландияга қарши баҳс олиб боради.

Ёрлиқ