Германия канцлери Самарқандга келди
Кеча Германия канслери Олаф Шольц Ўзбекистонга келди.
Олаф Шольц 16 сентябрь куни Самарқанддаги Халқаро туризм академиясига ташриф буюрди.
Аниқ сайтининг хабар қилишича, 2023 йилда Самарқанд шаҳрида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси доирасида очилган академия туризм соҳасини ривожлантириш бўйича юқори малакали ва талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш маркази сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Ўқув муассасаси битирувчиларига БМТ Туризм ташкилотига аъзо давлатлар томонидан эътироф этиладиган дипломлар берилади.
Германия канслери академияда яратилган шароитлар ҳамда Ўзбекистонда замонавий сайёҳлик инфратузилмасини барпо этиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан танишди.