Ўзбекистон президенти Остонага борди
(last modified Tue, 17 Sep 2024 09:00:18 GMT )
сентябр 17, 2024 14:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Остонага борди
    Ўзбекистон президенти Остонага борди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди, дея хабар берди Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизмати.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Остона халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Бугун Ўзбекистон етакчиси иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммити тадбирларида иштирок этади.

Хабарга кўра.  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этади. Тадбирда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.

Ёрлиқ