сентябр 30, 2023 12:53 Asia/Tashkent
  • Берлин шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольцнинг учрашуви бўлиб ўтди
    Берлин шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольцнинг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Берлин шаҳридаги биринчи “Марказий Осиё - Германия” саммити доирасида Германия канцлери Олаф Шольц билан музокара ўтказди.

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатларнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди, Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди деб хабар қилди Спутник сайти.

Давлат раҳбари қуйидаги йўналишлардаги таклифларни илгари сурди:

Қўшма иқтисодий тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш;

муқобил энергетикани ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари бошқарувини рақамлаштириш;

хомашёни чуқур қайта ишлаш, молиявий воситаларни кенгайтириш;

икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш;

миграция ва кўчувчанлик соҳасида ҳамкорлик қилиш.

Учрашувда маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш, фан ва таълим соҳаларида қўшма дастурларни амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш юзасидан, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан фикр алмашилди.

Шавкат Мирзиёев учрашув якунида  Олаф Шольцни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Ёрлиқ