“Ўзаэронавигация” ва “Тожикаэронавигация” янги ҳаво йўлагини яратади
(last modified Wed, 18 Sep 2024 08:30:49 GMT )
сентябр 18, 2024 13:30 Asia/Tashkent
  • “Ўзаэронавигация” ва “Тожикаэронавигация” янги ҳаво йўлагини яратади
    “Ўзаэронавигация” ва “Тожикаэронавигация” янги ҳаво йўлагини яратади

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида янги ҳаво йўлаги пайдо бўлади

Тожикистон Миллий “Ховар” ахборот агентлигига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Тожикистон пойтахтлари ўртасида янги ҳаво йўналиши бўйича тегишли келишув “Ўзаэронавигация” ва “Тожикаэронавигация” томонидан имзоланди.

Тожикистонлик мутахассисларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи давомида Ўзбекистон ҳудудидан бошланиб, Тожикистон ҳудудида “AGVUT” пунктида тугайдиган янги йўлакларнинг техник жиҳатлари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, янги йўналиш ташувчилар учун вақт ва ёқилғи сарфини тежаш нуқтаи назаридан жуда фойдали.

“Тожикаэронавигация” ишчи гуруҳи “Ўзаэронавигация” маркази фаолияти билан танишди, шунингдек, “Uzbekistan Airways" Миллий авиакомпанияси ўқув биносидаги Аэронавигация ахборот хизмати ҳамда Таълим ва ўқув марказида бўлди.