Ўзбекистон ва Эрон туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликларин кенгайтирмоқчи
(last modified Sun, 06 Oct 2024 08:57:00 GMT )
октябр 06, 2024 13:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Эрон туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликларини кенгайтирмоқчи
    Ўзбекистон ва Эрон туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликларини кенгайтирмоқчи

Ўзбекистон ва Эрон туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича англашув меромандумини ишлаб чиқади

Ўзбекистон турзим қўмитасига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича,  туризм қўмитасида Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири ўринбосари Марям Жалоли Деҳкорди билан учрашув бўлиб ўтди.

Эрон ва Ўзбекистон масуъллари музокараларда соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Эрон ва Ўзбекистон ўртасида зиёрат, ҳунармандчилик, таълим йўналишлари, орқали туристик оқимларини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор берилди.

Барча йўналишлар ва жиҳатларни ўзида қамраган туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича англашув меромандумини биргаликда ишлаб чиқиш борасида келишилди”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, мамлакатларда ўтказиладиган туризм тадбирларига иштирок этиш, пресс ва инфотурлар турлар ташкил қилиш, туризм соҳасида кадрлар маласини ошириш ва қатор масалаларда масалаларида атрофлича фикр алмашилди.

Ёрлиқ