ноябр 27, 2016 12:52 Asia/Tashkent
  • Амударё устидан Ўзбекистон ва Туркманистонни боғловчи кўприклар бунёд этилади

Амударё устидан Ўзбекистон ва Туркманистонни боғловчи кўприклар бунёд этилади

2017 йил бошида Амударё устидан ўтувчи, Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт магистралларини боғловчи автомобиль ва темир йўл кўприклари фойдаланишга киритилади.

Бу ҳақда Ашхабодда БМТ бошчилигида ўтаётган барқарор транспорт бўйича биринчи глобал анжуманда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов айтиб ўтди, деб хабар берди Туркманистон давлат ахборот агентлиги.  

Бердимухамедовнинг таъкидлашича, янги кўприклар минтақадаги энг йириклари бўлади ва икки давлат йўналишида транспорт оқимлари ҳаракатини анча тезлаштиради. 

Ёрлиқ