Ўзбекистон ТИВ раҳбари ИҲТ Бош котиби билан учрашди
октябр 28, 2024 14:14 Asia/Tashkent
27 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Асад Мажид Хон жаноблари билан учрашди.
Аниқ сайтига кўра, Бахтиёр Саидов ва Асад Мажид Хон учрашувида ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган “Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари” мавзусидаги ИҲТ 16-саммити ташкилот даражасини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этгани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ИҲТ доирасидаги ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш, самарали ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини ишлаб чиқиш зарурлиги, бўлажак тадбирлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.
Ёрлиқ