Бахтиёр Саидов МДҲ бош котиби Сергей Лебедев билан учрашди
октябр 31, 2024 15:54 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов МДҲ бош котиби Сергей Лебедев билан мулоқот қилди.
Кун сайтига кўра, Ўбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида "Мамлакатимиздаги парламент ва маҳаллий Кенгашлар сайловларида МДҲ кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев жаноблари билан учрашдик", – деб ёзди.
Хабарга кўра, яқинда бўлиб ўтган МДҲ саммитида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бўлажак тадбирлар жадвали каби масалалар муҳокама қилинди.
Ёрлиқ