Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин
декабр 02, 2024 14:46 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин
Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари бу тўғрида битим имзолаганини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди..
Аниқ сайтига кўра. «Ўзбекистон ва Хитой Давлат Раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида бугун ҳамкасбим билан биргаликда фуқароларимизга икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи Битимни имзоладик.
Бу ҳужжат алоқаларимизни янада фаоллаштириш, савдо айланмасини ошириш ва халқлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир», - деб ёзди Саидов.
Ёрлиқ