Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов телефон орқали мулот қилишди
(last modified Fri, 06 Dec 2024 09:31:48 GMT )
декабр 06, 2024 14:31 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов телефон орқали мулот қилишди
    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов телефон орқали мулот қилишди

Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбатлашди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича,  суҳбат давоимда томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги  стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилиди.

Илгари эришилган келишувлар ижросининг бориши ва бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалалари томонларнинг эътибор марказида бўлди.

“Йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошди. Юк ташишлар, шу жумладан Туркманбоши порти орқали кўпаймоқда. "Шовот - Тошовуз" чегараолди зонаси қурилиши давом этмоқда. Саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа йўналишларда кооперация кенгаймоқда”, — дейилади хабарда.

Энергетика ва сувдан фойдаланиш соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.