Ўзбекистон президенти бу мамлакатнинг иқтисодий комплексидаги 297 нафар раҳбарни ишдан олди
-
Ўзбекистон президенти бу мамлакатнинг иқтисодий комплексидаги 297 нафар раҳбарни ишдан олди
Ўзбекистон республикаси иқтисодий комплексидаги 297 нафар раҳбар ўз лавозимидан озод қилинди.
Бу хабар Шавкат Мирзиёев раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Дарё сайтининг Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб, хабар қиишича, йиғилишда айрим раҳбарлар “бу вақтинча, бир-икки йилда ўтиб кетади” деган кайфиятда юрганига алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу борада сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарлар ишдан бўшатилиб, улар ўрнига замонавий фикрлайдиган, янги тажриба яратиб, одамларни рози қиламан деган ташаббускор ёшлар ишга олинди.
Ўзбекистон президенти буйиғилишда шунингдек “қатъий огоҳлантираман — маҳаллага тушиб, одамларимиз ва тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган раҳбар ишламайди. Ҳамма ўзгариши керак. Кўриб турибсизлар, ҳар дақиқа дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият қийинлашиб, янги-янги таҳдидлар пайдо бўляпти. Уларга бугун жавоб топмасак, кейин кеч бўлади”, деб таъкидлади.