Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифалар ва сайтлар рўйхати янгиланди
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлар бўйича қўмитаси ️Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган мамлакатга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини маълум қилди
Ўзбекистон Диний қўмита юқоридаги саҳифа ва канал материалларини тарқатиш ва уларга «Ёқди» (Like) тугмасини босмасликка чақирган.
Газета сайтининг хабар қилишича, мазкур қўмита аввалги рўйхатни 2023 йил май ойида маълум қилганди. Аввалги рўйхатда 500 га яқин саҳифа ва каналлар киритилган бўлса, янги рўйхатда уларнинг сони 800 дан ортади.
Шу билан бирга, диний мазмундаги қуйидаги ғоялар акс этган материаллар тегишли қонун ҳужжатларига кўра Ўзбекистон ҳудудида тайёрлаш ва тарқатилишига йўл қўйилмайди:
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;
Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;
уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек диний экстремизм ва сепаратизм ғояларини тарғиб этиш;
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;
диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;
диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;
фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;
давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш.