Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда 6 фоизга ўсган
(last modified Thu, 23 Jan 2025 10:39:10 GMT )
Январ 23, 2025 15:39 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда 6 фоизга ўсган
    Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда 6 фоизга ўсган

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда 6% га ўсган. 2025 йил учун прогноз 5,8% ни, 2026 йил учун эса 5,9% ни ташкил этади, бу Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан бири деб маълум қилди.

Газета сайтининг хабар қилишича,  Жаҳон банки иқтисодчиларининг баҳоларига кўра, Ўзбекистон ЯИМи ўсиши 2024 йил охирида 6 фоизни ташкил этди. Жаҳон банкининг Ўзбекистонга 2025 йил учун прогнози 5,8 фоизни, 2026 йил учун эса 5,9 фоизни ташкил этади, бу ЕМО минтақасидаги давлатлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан бири. Бу банкнинг октябрь ойидаги аввалги  башоратига мос келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати 2024 йилда иқтисодий ўсишни 6,5 фоиз — 115 миллиард долларгача баҳолади.. 2025 йил учун ЯИМ ўсиши прогнози 6 фоизни ташкил этади, инфляция 7−8 фоизгача пасайиши кутилмоқда.