Ўзбекистон президенти Кувайт валиаҳди шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан учрашди
(last modified Tue, 18 Feb 2025 10:58:52 GMT )
феврал 18, 2025 15:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Кувайт валиаҳди шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан учрашди
    Ўзбекистон президенти Кувайт валиаҳди шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайтга ташриф доирасида мамлакат валиаҳди шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан учрашди

Ўзбекистон президенти матбуот  хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, учрашувда Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги дўстлик ва кенг қамровли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Куни кеча бўлиб ўтган олий даражадаги тарихий музокаралар, ҳукумат аъзолари ва етакчи компаниялар билан сермаҳсул учрашувлар кўп қиррали Ўзбекистон ва Кувайт муносабатларини кенгайтириш учун мустаҳкам асос бўлиши айтилди.

“Олий ва юқори даражада яқин мулоқот ва алмашинувларни давом эттиришга келишиб олинди. Инвестицияларни жалб қилиш учун платформани тез фурсатда ишга тушириш, агросаноат мажмуи, транспорт ва логистика, соғлиқни сақлаш, таълим, фармацевтика, инфратузилма ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.

"Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқоти доирасидаги ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.