Атамбаев бир йилдан сўнг президентликдан кетади
(last modified Thu, 01 Dec 2016 08:25:31 GMT )
декабр 01, 2016 13:25 Asia/Tashkent
  • Атамбаев бир йилдан сўнг президентликдан кетади

Атамбаев бир йилдан сўнг президентликдан кетади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев роппа роса бир йилдан сўнг президентлик лавозимини тарк этишини ва мамлакатда ҳукумат алмашинуви рўй беришини айтди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Атамбаев 2011 йилда Қирғизистон президенти этиб сайланган, унинг ваколатлари муддати 2017 йилнинг охирида тугайди.

"Бугун президент бўлганимга олти йил тўлди. Вақт шиддат билан ўтмоқда, маломат қилишга не ҳожат, Қирғизистон фуқаролари билан кўп нарсаларни амалга оширдик. Ҳозирда Қирғизистон тамоман ўзгарган. Мен бир йилдан кейин ўз лавозимимни тарк этаман, 2-3 йилдан сўнг эса нималарни амалга оширганим кўзга кўринади", — дея баёнот қилган Атамбаев пайшанба куни йил якунларига бағишланган матбуот-анжуманида.Атамбаев халқ кейинги президент сифатида кимни танлашини билмаслигини қўшимча қилган. "Энг муҳими, бирорта ҳам одам давлатни ортга бура олмасин. Кўриб турибсиз, мамлакат раҳбарлигига даъвогарлар кўп, уларнинг сони ҳали яна ортади. Мени қувонтирадиган эса, менинг давомчим йўқлиги, бу дегани, демак биз демократик давлатни қура олдик… Менинг фикримча, сайловларни октябр ойида ўтказиш керак. Албатта, бу қонунчиликка тўғри келса. Менга тизимли иш олиб борадиган сиёсатчилар ёқади. Мен бир нечта номзодларни ҳам кўряпман, аммо ҳозир уларнинг исмларини айтиб ўтирмайман", — деган Атамбаев.

Ёрлиқ