Ўзбекистон ва Афғонистон энергетика соҳасида 4 та муҳим лойиҳани ишга туширмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i97506-Ўзбекистон_ва_Афғонистон_энергетика_соҳасида_4_та_муҳим_лойиҳани_ишга_туширмоқда
Афғонистон пойтахти - Кобулда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Ўзбекистон президентининг махсус вакили Исматилла Иргашев ва Афғонистон бош вазири ўринбосари мулла Абдул Ғани Барадар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
(last modified 2025-08-21T09:05:38+00:00 )
август 20, 2025 12:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Афғонистон энергетика соҳасида 4 та муҳим лойиҳани ишга туширмоқда
    Ўзбекистон ва Афғонистон энергетика соҳасида 4 та муҳим лойиҳани ишга туширмоқда

Афғонистон пойтахти - Кобулда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Ўзбекистон президентининг махсус вакили Исматилла Иргашев ва Афғонистон бош вазири ўринбосари мулла Абдул Ғани Барадар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича Ўзбекистон ва Толибон вакиллари “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини қуриш, “Арганда” нимстанциясини кенгайтириш, “Бутхак – Шайх Мисри” янги электр узатиш линияси ва Шайх Мисри нимстанциясини қуриш бўйича келишиб олди.

Расмий тақдимот 6-7 сентябрь кунлари Кобулда бўлиб ўтади. Барча ишлар 2027 йилнинг биринчи чорагида якунланиши кутилмоқда