Эрон фан, тадқиқот ва технологиялар вазири Ўзбекистон президенти билан учрашди
-
Эрон фан, тадқиқот ва технологиялар вазири Ўзбекистон президенти билан учрашди
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг 43-бош конференцияси доирасида Эрон фан, тадқиқот ва технология вазири Ўзбекистон президенти билан мулоқот қилди.
Жорий йил 30-октябр куни тарихий Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКОнинг 43-бош конференцияси доирасида Эрон Ислом республикаси фан, тадқиқот ва технлогиялар вазири Ҳусейн Симоий Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиев билан учрашиб, мулоқот қилди. Суҳбат чоғида, Эрон президенти Масъуд Пизишкиённинг Ўзбекистон президентига самимий саломини етказди, ҳамда икки давлат ўртасидаги илмий ва академик алоқаларни кенгайириш муҳимлигини таъкидлади.
Бунга жавобан Ўзбекистон президенти учрашувдан мамнунлигини билдириб, Масъуд Пизишкиённи унинг яқин дўстларидан бири, қадрдон шахсларидан бири сифатида таърифлади, ҳамда Тошкентнинг Эрон билан илмий, маданий ва технологик ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади.
Эрон фан, тадқиқот ва технологиялар вазири , шунингдек, Ўзбекистон президентини Эронга расмий ташрифи билан таклиф қилди ва у саммиий кутиб олинди. Симоий шунингдек, Самарқаднда ЮНЕСКОнинг 43-конференцияси муносиб ўтказилгани юқори баҳолади ва Ўзбекистоннинг фан ва маданият соҳаларида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги констуктив ролини эслади Учрашув якунида томонлар фаол ва илмий дипломатияни давом эттириш ва Эрон ва Ўзбекистоннинг умумий манфаатлари доирасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлшга эътибор қаратдилар.