Ўзбекистон автотранспорт флотининг Эронга қатнови 117 фоизга ошди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i98734-Ўзбекистон_автотранспорт_флотининг_Эронга_қатнови_117_фоизга_ошди
Эрон Йўл ва шаҳарсозлик вазири 2025 йилда Ўзбекистон автотранспорт воситаларининг Эронга қатнови 117 фоизга ўсганини маълум қилди.
(last modified 2026-02-14T08:01:19+00:00 )
феврал 14, 2026 11:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон автотранспорт флотининг Эронга қатнови 117 фоизга ошди
    Ўзбекистон автотранспорт флотининг Эронга қатнови 117 фоизга ошди

Эрон Йўл ва шаҳарсозлик вазири 2025 йилда Ўзбекистон автотранспорт воситаларининг Эронга қатнови 117 фоизга ўсганини маълум қилди.

Эрон Йўл ва шаҳарсозлик вазири Ислом мамлакатлари транспорт вазирларининг иккинчи йиғини доирасида Ўзбекистон Транспорт вазири билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Эрон вазири сўнгги йилларда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт ва савдо алоқалари энг жадал ривожланган даврлардан бирини бошдан кечираётганини таъкидлади. Шунингдек, у темирйўл соҳасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини қайд этди.

Вазирнинг сўзларига кўра, автомобиль транспорти соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва 400 долларлик йиғимларни ўзаро бекор қилиш тўғрисидаги келишув икки мамлакат ўртасидаги йўл алоқаларида муҳим аҳамият касб этди. Мазкур келишув натижасида ўзаро савдо харажатлари камайди.

Шу асосда, 2025 йилда Ўзбекистон автотранспорт флотининг Эронга қатнови ўтган йилга нисбатан 117 фоизга ошган. Шунингдек, 2025 йилда Эрон автотранспорт воситаларининг Ўзбекистонга қатнови ҳам 18 фоизга ўсгани маълум қилинди.

Музокаралар чоғида томонлар автомобиль ва темирйўл транспорти соҳасида мавжуд масалаларни кўриб чиқиб, ҳамкорликнинг барча йўналишларини изчил ривожлантириш зарурлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон Транспорт вазири ҳам транспорт соҳасида ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этиб, бу борада тўлиқ ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Эрон, Туркия ва Ўзбекистон шарқий-ғарбий коридорни мустаҳкамлаш ва транзит тўсиқларини бартараф этишга интилаётир