август 25, 2017 19:13 Asia/Tashkent
  • Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Ливаннинг чегара минтақаларидаги террорчилик гуруҳларига қарши кураш давом этади
    Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Ливаннинг чегара минтақаларидаги террорчилик гуруҳларига қарши кураш давом этади

Ливан армияси билан келишилган ҳолда ўтказилган ушбу амалиётда Сурия ва Ливан чегарасида ИШИД террорчилик гуруҳи эгаллаган ҳудудларнинг кўплаб қисми озод этилди

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Ливан ва Сурия ўртасидаги чегаралардаги тепаликларда бўлаётган урушдаги охирги ўзгаришлар ҳақида шундай айтдики, ушбу минтақадаги жанг террорчи гуруҳларнинг бутунлай йўқ бўлгунига қадар давом этади. 

Ал-Миёдин телеканали тарқатган хабарга кўра, Саййид Ҳасан Насруллоҳ пайшанба куни Сурия армияси кучларининг ва Ливан ҳизбуллоҳ муқовамат ҳаракати кучларининг икки мамлакат чегараларидаги тепаликларда террорчиларга қарши биргаликда олиб бораётган амалиётга ташриф буюрганида шундай таъкидладики, Ливан армияси билан келишилган ҳолда ўтказилган ушбу амалиётда Сурия ва Ливан чегарасида ИШИД террорчилик гуруҳи эгаллаган ҳудудларнинг кўплаб қисми озод этилди. 

Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби муқовамат кучларининг Сурия армияси ҳамроҳлигида ўтган ҳафтада ИШИД террорчилик гуруҳини икки мамлакат чегараларидан қувиб чиқариш мақсадида қўшма амалиётни бошлаганига ишора қилиб шундай айтдики, ИШИД террорчиларининг ноҳарбий бўлган тинч аҳолини инсоний қалқон сифатида фойдаланишга доир ҳийлаларига қарамай, ушбу амалиётда сезиларли ютуқлар қўлга киритилди ва Ливаннинг кўплаб қисмлари ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этилди. 

Ёрлиқ