сентябр 10, 2017 18:54 Asia/Tashkent
  • Дейруззувр қўршовига чек қўйилгани
    Дейруззувр қўршовига чек қўйилгани

Кеча Россия Мудофаа вазирлиги чиқарган баёнотида Суриянинг Дейруззувр шаҳри муҳосарасига чек қўйилгани ИШИД террорчи гуруҳи учун катта мағлубиятдир деб эълон қилди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Сурия давлат армияси Россия ҳаво кучларининг ёрдами билан катта мувафаққиятларни қўлга киритди. Сурия армияси янги амалиётида  Дейруззувр минтақаси қўршовига чек қўйиб ИШИД террорчи гуруҳига жиддий зарба берди.

Мазкур баёнотда келтирилишича, Дейруззуврдаги ушбу ғалаба ҳар жиҳатдан олдинги 3 йил давомидаги барча ғалабалардан ҳам муҳимроқдир.

Ўтган сешанба куни Сурия давлат армияси ва муқовимат кучлари  3 йилдан бери ИШИД террористлари томонидан муҳосарага олинган Дейруззувр шаҳри қўршовига чек қўйишга муваффақ бўлдилар.

Ёрлиқ