апрел 14, 2018 18:47 Asia/Tashkent
  • Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Тифор ҳарбий базага ҳужум, Сионистик режимнинг тарихий хатоси эди
    Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Тифор ҳарбий базага ҳужум, Сионистик режимнинг тарихий хатоси эди

Исроилликлар Суриядаги Тифор ҳарбий базага қарата амалга оширган ҳужумлари билан тарихий хатога йўл қўйишди ва тентаклик ҳаракатларини содир этишди. Исроилнинг ушбу тажовузкор ҳаракати сиёсат майдонида янги жараённи келтириб чиқаради ва ушбу режимга қарши ҳаракатларни юзага келтиради. 

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг таъкидлашича, исроилликлар Суриядаги Тифор ҳарбий базага қарата амалга оширган ҳужумлари билан тарихий хатога йўл қўйишди ва тентаклик ҳаракатларини содир этишди  

Ал-Олам агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ Бейрутнинг Зоҳия минтақасидаги "Ал-Вафо лилаҳд" номли конференциядаги чиқишида,  Сионистик режимнинг Суриядаги Тифор ҳарбий базага қилган ҳужумига ишора қилиб шундай айтдики, Исроилнинг ушбу тажовузкор ҳаракати сиёсат майдонида янги жараённи келтириб чиқаради ва ушбу режимга қарши ҳаракатларни юзага келтиради. 

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг таъкидлашича, Исроилнинг Суриянинг Ҳўмс атрофидаги Тифор базасига қарши амалга оширган ҳужуми Исроилнинг қасдан одам ўлдиришга қаратилган сиёсати бўлиб, ўтган етти йилда мисли кўрилмаган жиноятларни содир этди. 

Саййид Ҳасан Насруллоҳ Суриядаги кескинликларнинг шиддатли тус олишига ишора қилиб шундай айтдики, Суриянинг шарқий Ғутадаги Дума шаҳрида юз берган ҳодисалар химиявий қуроллардан фойдаланиш хусусида намойишкорона ҳаракатлар бўлиб, Сурия армияси катта ғалабаларни қўлга киритганда, химиявий қуроллар ишлатилди деган иддаолар яна бир бор такрорланади. 

Ёрлиқ