июл 19, 2018 18:51 Asia/Tashkent
  • Ҳамас: Кнессетида Яҳуд мамлакати тўғрисидаги қонуннинг тасдиқланиши Сионистик режимнинг ирқчилик ҳаракатларига қонуний тус бериш бўлади
    Ҳамас: Кнессетида Яҳуд мамлакати тўғрисидаги қонуннинг тасдиқланиши Сионистик режимнинг ирқчилик ҳаракатларига қонуний тус бериш бўлади

Сионистик режим парламенти бўлмиш Кнессетида Яҳуд мамлакати тўғрисидаги қонуннинг тасдиқланиши Сионистик режимнинг ирқчилик ҳаракатларига қонуний тус бериш сингари намоён бўлмоқда

Фаластин исломий муқовамат ҳаракати "Ҳамас" матбуот вакилининг таъкидлашича, Сионистик режим парламенти бўлмиш Кнессетида Яҳуд мамлакати тўғрисидаги қонуннинг тасдиқланиши Сионистик режимнинг ирқчилик ҳаракатларига қонуний тус бериш сингари намоён бўлмоқда.

Фаластин ахборот марказининг пайшанба куни тарқатган хабарига кўра, Ҳамас матубот котиби Фозий Барҳомнинг айтишича, Яҳуд мамлакати тўғрисидаги қонун, Фаластиннинг мавжудлиги  ва унинг тарихий ҳуқуқларини ўз юртларида хатар остига қўяди ва Фаластин ерларини ошкора ва очиқчасига босиб олиш ҳамда мусодара қилишга олиб келади. 

Унинг қўшимча қилишича, агар минтақа мамлакатлари ушбу масалага нисбатан сукут сақлаб турмаганида эди ва Америка қўшма штатларининг Сионистик режимнинг Фаластин миллатига қарши жиноятларини қўллаб-қувватлаб турмаганида, асло шу каби қонунлар қабул қилинмаган бўларди. 

Сионистик режим парламентида тасдиқланган ушбу қонун беҳуда бўлиб, Фаластин халқи илгаригидек ушбу юртнинг асосий эгалари ҳисобланган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади.   

Ёрлиқ