октябр 03, 2018 13:05 Asia/Tashkent
  • Сергей Шойгу
    Сергей Шойгу

Кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Москва давлати томонидан Сурияга "С-300" мудофаа тизими етказиб берилгани ҳақида хабар қилди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путин раислигида ўтказилган мамлакат хавфсизлик кенгаши йиғилишида "С-300 мудофаа" тизими билан бирга россиялик ҳарбийларининг хавфсизлигини кучайтириш  мақсадида махсус ҳарибй тажҳизотлар ҳам Сурия  давлатига топширилганини эълон қилди.

Россия мудофааи вазири  Москва давлатининг  Сурия экспертларига "С-300 " мудофаа тизимидан фойдаланишни ўргата бошлаганига тўхталиб, "С-300 дан" фойдаланишни ўргатиш муддати  уч ой эканлигини таъкидлади.

Россия федерацияси сентябрь ойида  "С-300" мудофаа тизимини Сурияга етказиб бериш қарорига келди.

17 сентябрь куни Исроил Ҳаво кучларининг Сурия ҳудудига амалга оширган ҳужуми вақтида Россиянинг разведкачи самолёти уриб туширилган ва 15 нафар ҳарбийлари қурбон бўлган эди. Шундан сўнг Россия ҳукумати Сурияга замонавий ҳаво мудофаа воситаларини етказиб бериши ҳақида эълон қилган эди

Ёрлиқ