декабр 07, 2018 18:53 Asia/Tashkent
  • Фаластин гуруҳлари БМТ ташкилотида Америка резолюциясининг мағлубиятига муносибат билдиришди.

Фаластинлик гуруҳлар Фаластинга қарши Американинг таклиф этган резолюция лойиҳасининг рад этилишини ишғолгар сионистик режим ва Америкага оғир бир зарба,-деб билишди.

Фаластин ахборот маркази маълумотларига кўра, Фаластин исломий жиҳод ҳаракати раҳбарларидан бири Довуд Шаҳоб  Фаластинга қарши Американинг таклиф этган резолюция лойиҳасининг рад этилиши халқаро доираларда сионистик режим ва Американинг ёлғонларини тасдиқлади,-деб айтди. 

Фаластин озодлик ҳаракати (Фатҳ)-нинг матбуот котиби Мунир Жоғуб ҳам Фаластин халқи муқовиматини маҳкум этишга оид Американинг резолюция лойиҳаси тасдиқланмади, чунки ишғолгар сионистик режим террористик режимдир,-деб таъкидлади. 

Фаластин халқ партияси сиёсий идорасининг аъзоси Валид Эваз ҳам (Ҳаммос) Фаластин исломий муқовимат ҳаракатини маҳкум этишга оид Америка резолюциясининг БМТ ташкилотида рад этилиши Фаластин масаласида халқаро ҳамжиҳатликнинг кенг кўламда кенгайишидан далолат беради,-деб айтди.

Фаластин исломий муқовимат ҳаракати сиёсий идорасининг раиси Исмоил Ҳания дунё жамоатчилигининг виждони Фаластин халқи муқовиматига қарши Американинг таклиф этган лойиҳасини чипакка чиқарди,-дея таъкидлади. 

Америка давлати пайшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблеясида резолюция лойиҳасини тасдиқлаш билан сионистларга қарши Ҳаммос ҳаракатини маҳкумлашга ҳаракат қилди. Аммо БМТ ташкилоти бош ассамблеяси овозининг учдан икки қисмини қўлга киритолмади. 

Ёрлиқ