май 19, 2019 15:01 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими ёланмлари тўпланган маҳал, Зилзол-1 ракетаси билан нишонга олинди

Яман ҳарбий кучлари Арабистоннинг Усайр ва Яманиннинг Солеъ вилоятларидаги Ол Сауд режими тажовузкор коалицияси ҳарбийлари ва ёлланмалари тўпланган жойни Зилзол-1 русумли ракета билан нишонга олишди.

Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича,  Яман ҳарбий манбаларидан бири, Яман армияси ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучлари  Арабистондаги Усайр вилоятининг Аррабуъа минтақасида Ол Сауд тажовузкор коалиция кучлари тўпланган маҳалга  қарши Зилзол-1 ракетаси билан ҳужум қилишди.

Яман армияси ва халқ кўнгилли кучлари шунингдек 3 -та Зилзол-1 русумли ракеталар билан,  Яманнинг Золеъ вилоятидаги Садрейн базасини нишонга олишди.

Бу ҳужум натижасида  Яманнинг қочқинликдаги ва истеъфога чиқарилган президенти Мансур Ҳодийга қарам бир гуруҳ ҳарбий кучлар ўлдирилди.

Ёрлиқ