апрел 18, 2020 15:20 Asia/Tashkent
  • Араб давлатлари ва ишғол этилган сарзаминларида коронавирусга чалинганлар сони  ошиб бормоқда

Турли араб давлатлари ва ишғол этилган сарзаминларда коронавирусга чалинганлар сони тобора ошиб бормоқда.

Эрон телерадиокомпанпиясининг хабар қилишича,  бугунги маълумотга асосан Ироқда коронавирусга чалинганлар сони 1 минг 482 нафарга етди ва улардан 81 нафари вафот этган, шунингдек 60 нафари соғайган.

Баҳрайн давлати ҳам мамлакатда ўтган бир сутка ичида коронавирусга мубтало бўлишини янги 40 ҳолатини қайд этилгани билан бу вирусга мубталолар сонини 1 минг 740 нафарни ташкил қилганини маълум этган.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларига кўра, бу мамлакатда ҳозиргача 668 нафарда коронавирус инфекцияси аниқланган ва улардан 86 нафари соғайган шунингдек 30 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Ливанда бу вирус қурбонлари сони 21 нафарга етган.

Иорданияда ҳам  коронавирусга чалинганлар сони 407 нафарга етган ва 7 киши қурбон бўлган.

Уммон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 50 нафарда коронавирус аниқлангани билан мубталолар сонини 1 минг 69 нафарга етди ва улардан 6 нафари вафот қилган.

Қатар Соғлиқни сақлаш вазирлиги  коронавирусга чалинишининг янги 560 ҳолатини қайд этилиши билан мубталолар сонини 1 минг 663 кишини ташкил қилганини баён этган.

БААда ҳам яна 477 нафарда коронавирус аниқланиши билан,  мубталолар сони 6 минг 302 нафарга етган.

Ғазо бўлгаси ва Иордания ғарбий қирғоқида Фаластин Соғлиқни сақлаш масъуллари  қайд этилган яна 28 нафар касаллар билан коронавирусга чалинганлар сонини 402 нафарга етганини эълон этди.

Сўнгги хабаларга асосан Саудия Арабистонда  7 мингдан ортиқ инсонлар коронавирус юқтириб олган ва улардан 87 нафари вафот этган.

Сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу режимда коронавирусга мубтало бўлганларнинг яна 97 нафарга ошиб, мубталолар сонини 13 минг 107 нафарга етгани ва янги 6 та ўлим ҳолатлари билан вафот этганлар сонини 158 нафарга етганини маълум этган.

 

Ёрлиқ