Январ 11, 2024 17:19 Asia/Tashkent

Туркия мамлакати хавфсизлик кучлари бу мамлакатда сиоинстик режимнинг Моссад жосуслик агентлигига алоқадор навбатдаги тармоғни фош этиб қўлга олишга муваффақ бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бу эса Исроил режимининг жосуслик фаолиятининг бирини марта фош бўлиши эмас. Зеро бунгача Туркия хавфсизлик кучлари мамлакат ичкарисида бу режимнинг жосуслик фаолияти билан боғлиқ қўплаб ҳаракатларни аниқлаганди.

“Ayn al-Mag‘zara” Telegram- каналига таяниб Эрон тередадиокомпаниясининг хабар қилишича, Тукрияда яшовчи фаластинликларга қарши террорчилик амалиётларни ўтказишни режалаштириш сионистик режимнинг жосуслик агентлиги -Моссадга алоқадор  тармоқ аъзоларини қўлга олинганинг тасвири нашр этилган.

Бир неча кун илгари ҳам Моссад жосуслик агентлигига тегишли жосуслик гуруҳи аниқланиб унинг аъзолари ҳибсга олинганди.

2023-йилнинг май ойида Туркия разветка бошқармаси бу мамлакатда яшовчи фаластинликлар ва араблар устидан маълуот тўплаган ва жосуслик қилган Моссад жосуслик ташкилотига алоқадор  тармоқни аниқлаб тор-мор қилганди.

Айғовчи ва жосусларнинг бу ошкор этилиши ва ҳибсга олиниши эса сиоинстик режим ўзининг  қабиҳ мақсадларига эришиш йўлида минтақанинг турли мамлакатларида жумладан Туркияда ҳам фаол жосуслик ҳаракатлар олиб бораётганининг тасдиғидир.

Ёрлиқ