Эронда Моссад жосуслик агентлигининг террор гуруҳининг яна 4 аъзоси қатл этилди
(last modified Mon, 29 Jan 2024 10:07:43 GMT )
Январ 29, 2024 15:07 Asia/Tashkent
  • Эронда Моссад жосуслик агентлигининг террор гуруҳининг яна 4 аъзоси қатл этилди
    Эронда Моссад жосуслик агентлигининг террор гуруҳининг яна 4 аъзоси қатл этилди

Бугун Эроннинг маркази Исфаҳон шаҳрида ўтган ҳижрий -шамсий йил портлаш ҳужуми чоғида ҳибсга олинган сионистик режим жосуслик агентлиги -Моссад оператив гуруҳининг 4 аъзосига нисбатан ўлим жазоси ижро этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 -йил июль ойида Эрон Ислом Республикаси Хавфсизлик вазирлиги ўз баёнотида, Ироқнинг Курдистон ҳудудидаги Эронга ноқонуний кириб келган ва Исфаҳон шаҳридаги Эрон мМудофаа вазирлигига қарашли асбоб- ускуналар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш амалиётини ўтказиш ниятида бўлган сионисти крежимнинг Моссад жосуслик  хизматига тегишли тезкор гуруҳ амалиётларидан олдин Эрон Ислом Республикаси хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинганини эълон қилганди.

Моссад жосулик хизматига тегишли бу террорчи гуруҳнинг 4 та асосий аъзоси иши бўйича тергов бир йил давом этди ва мамлакат прокуратураси органларига дастлабки тергов ўтказилиб далил ва ҳужжатлар тўпланди ва  жиноят аниқланиб судланувчиларнинг ҳар бирига бўлган айблар тушунтирилгач,  ҳукм чиқариш учун сдуга юборилди ва  ниҳоят Ислом Инқилоби суд айбланувчилари учун ўлим ҳукмини чиқарганди.

Амалиётдан қарйиб бир ярим йил олдин бу одамларни Моссад жосуслик хизматига Комала гуруҳининг юқори мартабали аъзоларидагн бири жалб этган ва бир неча босқичда улар Африка давлатларига жўнатилган  ва ўша давлатларнинг ҳарбий штабларида тўлиқ оператив тайёргарликдан ҳам ўтган.

Бу ўрганишлар жараёнида Моссад жосуслик агентлигининг ходимлари ва ҳатто бу жосуслик хизмат бошлиғи Девид Барния жамоа аъзоларини рағбатланириш учун йиғилишларнинг бирида жамоа аъзоларига нутқ ҳам сўзлаган.