октябр 17, 2020 13:39 Asia/Tashkent
  • Европанинг 5 давлати чиқарган баёнотида  сионистик режимниг шаҳарчалар қуришини қораладилар

Европанинг 5 мамлакати, чиқарган қўшма баёнотларида, сионистик режимни шаҳарчалар қуришни кенгайтиришини қоралаб, уни бу ҳатти-ҳаракатларини дарҳол тўхтатишга чақирдилар.

Ал-Жазира телеканалининг интернет сайтига кўра, Германия, Франция, Британия, Италия ва Испания давлатлари  чиқарган қўшма баёнотида,  сионистик режим  томонидан янги шаҳарчалар қурилишини қонунни бузиш ва икки давлат ташкил қилиш  ташаббусига таҳдид эканлигини маълум этдилар.

Европанинг 5 мамлакати  сионистик режим ҳатти-ҳаракатларини ноконструктив ва халқаро ҳуқуқга зид деб баҳолашди.

Баёнотда шунингдек, сионистик режим фаластинликларнинг уй -манзилларини бузишни зудлик билан тўхтатишга чақириб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2334 сонли резолюцияси ва унинг барча қоидарининг тўлиқ бажарилиши жума муҳимдир деб эълон этдилар.

14 октябрь куни сионистик режим манбалари  Иордния дарёсининг ғарбий соҳилларида янги сионистик шаҳачалар қуриш учун рухсат олишгани ҳақида хабар беришди.

Эслатиб ўтамиз, сионистик режим  АҚШнинг кўмаклари ва БМТ қарорларига зид равишда сионистик шаҳарчалар қуришни давом эттирмоқда.

 

Ёрлиқ