октябр 17, 2023 16:52 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Хоманаий: Ғазо бўлгасидаги жиноятлар тўхтатилмаса қаршиликни тўхтатиб бўлмайди
    Оятуллоҳ Хоманаий: Ғазо бўлгасидаги жиноятлар тўхтатилмаса қаршиликни тўхтатиб бўлмайди

Ислом Инқилоби олий раҳбари Қуддусни ишғол этган сионистик режимнинг давом этаётган жиноятларидан дунёнинг мусулмон халқлари ва ҳатто мусулмон бўлмаган халқлар жуда ғазабда бўлгани ва агар бу ваҳшийликлар давом этса дунё мусулмонлари ва қаршилик кучлари сабрсизланиб уларни ҳеч ким тўхтата олмаслигини маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ахборот базасининг хабар қилишича, бугун Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Эроннинг нуфузли қатламлари ва олий илмий истеъдодларини қабул қилганида  сионисти крежимнинг Ғазо бўлгасида фаластинликларни геноцид қилишда содир этаётган жинояларига ишора қилиб сионистлар бомбардимон қилишни дарҳол тўхтатишлари зарурлигини таъкидладилар.

Инқилоб раҳбари  бу учрашувда Фаластиннинг ҳозирги вазиятини сионисти крежимнинг очиқ жиноятлари ва бутун дунё кўзи олдида ошкора геноцид эканлиги ҳамда АҚШнинг сионистлар ҳаракатларини  сиёсийлаштиришдаги аниқ ролига тўхталиб, Эрон Ислом республикаси расмийлари билан суҳбатда айрим давлатлар расмийларининг норозилиги эса фаластинилклар нега тинч аҳолини ўлдирдилар деган сўзлардан иборат. Бу эса ҳақиқатга умуман тўғри келмайди, чунки  аҳоли пунктларидаги сионистлар тинч аҳоли эмас ва улар қуролланган. Аммо улар тинч аҳоли бўлганда ҳам шу кунларда улардан қанчачи ҳалок бўлди ва қанча фаластинилк тинч аҳоли шаҳид бўлди деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шуннингдек босқични сионистик режим бир неча куни ичида бундан юз баробар кўп яъни минглаб аёллар, болалар, қарилар ва тинч аҳолининг умрига зомин бўлди ва шаҳид қилди. Ўзи ҳам тан олган аҳоли турар жойлари, гавжум марказлари ва биноларни бомбардимон қилиб дунё аҳли кўз онгида жиноят содир этмоқда деб маъ изоҳладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси сўзларинг бошқа қисмида Фаластиннинг мазлум халқига қарши кўп жиноятлар содир этгани учун сионистик режим босқинчи ҳукумати албатта судланиши кераклигини таъкидлаб, АҚШ ҳукуматини ушбу зўраовн ва жинояткор режим сиёсати учун жавобгар эканлигини эслатиб, кўплаб маълумотларга кўра ҳозирги кунларда сионистик режим сиёсатининг сиёсатчилари ва тартибга солувчилари АҚШликлардир. АҚШ эса бу ишда масъул ва ўз масъулиятни билиши керак деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари  Ғазо бўлгасини бомбаридмон қилишни зудлик билан тўхтатиш кераклигини таъкидлаб исломий мамлакатларидаги мусулмон халқлари ва ҳатто АҚШ ва Европадаги ғайримусулмонлариг йиғинлари халқларининг сионистик режим жиноятларига нисбатан жиддий ғазаби белгиси сифатида санаб ўтиб, агар бу жиноятлар давом этса мусулмонлар ва қаршилик кучлари сабр косаси тўлиб, уларни ҳеч тўхтата олмайди деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида албатта сионистик режим нима қилмасин " Ал Ақсо тўфони" операциясидаги шармандали мувафаққиятсизлигининг ўрнини тўлдира олмайди деб  айтидлар.

Ёрлиқ