декабр 02, 2020 14:31 Asia/Tashkent
  • Гуттереш сионистик режимнинг шаҳарчалар қуришни давом эттираётганини танқид қилди
    Гуттереш сионистик режимнинг шаҳарчалар қуришни давом эттираётганини танқид қилди

БМТ Бош котиби сионистик режимнинг аҳоли пунктларини қуришдаги фаолиятларининг сўнгги 4 йил ичида энг юқори даражада бўлгани ҳақида огоҳлантирди.

Кеча БМТ Бош котиби  Antoniu Guterrish Фаластин ҳудудларида сионистик режим томонидан шаҳарчалар қурилишини қоралади.

Гуттереш ўз сўзларида, бундай ҳаракатлар халқаро қонунларни бузиш ва Фаластин мустақил давлатини ташкил этиш истиқболларини нобуд этишдир деб огоҳлантирди.

У ўз сўзларида  Исроил режими томонидан шаҳарчалар қурилиши давом этмоқда. Сионистик режим томонидан фаластинлик уйларини бузилиши, уларни Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда фаластинликлар мол-мулкини мусодара этилиши   4 йил ичида энг юқи даражасига етганини айтди.

БМТ Бош котиби шунингдек Ғазо бўлгасидаги вазият ва унинг сионистик режим томонидан қамал қилинишидан хавотир билдирди.

Фаластиннинг ишғол этилган ҳудудларида шаҳарчалар қуриш ва  фаалстинилклар уйларини вайрон этилиши бир неча маротаба турли мамлакатлар ва  Халқаро ҳамжамият томонидан қораланган.

Ёрлиқ