март 24, 2021 14:11 Asia/Tashkent
  • Урушнинг олтинчи йили охирида Яман ССВ статистик маълумотлари

Яман Соғлиқни Сақлаш вазирлиги олти йил давомида тажовузкор Саъудия Арабистонининг бевосита ҳужумлари давомида шаҳид бўлган яманликларнинг статистик маълумотини 17 мингдан ортиқ деб эълон қилди.

Ал-Масира телеканалининг интернет марказининг тарқатган хабарига кўра, Яман ССВ сешанба куни нашр этган ўз баёниясида, босқинчи коалициянинг Яманга қарши бевосита амалга оширган ҳужумларида шаҳид бўлганларнинг статистик маълумотини 17 минг 97 нафарга етган ва улардан 3821 нафари бола ва 892 нафари эса аёллар деб эълон қилди. 

Яман ССВ ушбу ҳужумларда тан жароҳи олганларнинг сонини 27 мингдан ортиқ деб эълон қилди. 

Баёнотнинг бошқа қисмида, тажовузкорларнинг Яманга қарши олти йиллик қамалида беш ёшгача бўлган яманлик болалар ўлими сонининг кескин ошишига олиб келгани ва ҳар йили 8 минг аёлларнинг ўлиши, 1,8 миллион аёлларнинг тўйиб овқатланмаслиги ҳамда 1 миллион аёллар қамалнинг бошқа оқибатларидан азият чекишлари сабабига айлангани келтирилган. 

Баёнотга кўра, тўйиб овқатланмаслик сабабли 2 ярим миллион болалар ранж-азоб чикишмоқда ва бу ўртада 500 минг нафар болаларнинг аҳволи оғир. 

Кейинги жума куни (26 март) Саъудия Арабистонининг яманга қарши уруши еттинчи йилга қадам қуяди.  

Ёрлиқ