май 08, 2021 16:01 Asia/Tashkent
  • Исломий Жиҳод ҳаракати: Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг кўрсатмалари Фаластин халқининг руҳиясини кўтарди

Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг сўзлари мужоҳидлар қалби ва жонига чуқур таъсир қилиб, Фаластин халқининг Қуддусни озод қилиш ва Масжидул Ақсода намоз ўқиш руҳиясини кўтарганлигини таъкидлади.

ИРНАнинг бугун тарқатган хабарига кўра  Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Халқаро Қудс куни муносабати билан Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг кўрсатмаларига биноан баёнот чиқарди. Унда муборак рамазон ойида Масжидул Ақсода бошланиб, Байтул Муқаддас кӯчаларида давом этган жасоратли интифаза ва  Фаластин армонлари мавзусида илғор исломий позиция баён этилганини олқишлади.

Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати баёнотида келтирилишича: "Араб ёшлари ва эрксевар фаластинликларга тўғридан-тўғри араб тилида мурожаат қилган Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Саййид Али Хоманаийнинг сўзлари Эрон Ислом Жумҳуриятининг Фаластин ва унинг қаҳрамонларча муқовиматини кенг қамровли қӯллаб-қувватлаш ва бу ҳаракатни давом эттириш ҳақидаги  позицияси аниқ эканлигини кӯрсатади". 

Исломий Жиҳод Ҳаракати ўз баёнотининг сӯнгида сионист душманни ҳайдаб чиқаришга қадар, Фаластиннинг ерлари ва муқаддас масканлари озод қилиниб, қочқинлар қайтиб келгунига қадар жиҳод ва қаршиликни давом эттиришга урғу берди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Халқаро  Қудс  куни-- муқаддас рамазон ойининг сўнгги жума кунидаги нутқида "Фаластин тирик,  жиҳодни давом эттиради ва Худонинг ёрдами билан ниҳоят сионистик душман устидан ғалаба қозонади", дея таъкидладилар. 

Ёрлиқ