Январ 13, 2022 13:21 Asia/Tashkent
  • Фаластин сионистик режими устидан БМТга шикоят қилди
    Фаластин сионистик режими устидан БМТга шикоят қилди

Кеча Фаластиннинг БМТдаги вакили, Фаластин халқи ва ҳудудларига қарши ҳужум уюштираётган сабаб сионистик режим устидан БМТ ва бу ташкилот хавфсизлик кенгашига шикоят қилди.

Фаластиннинг БМТдаги вакили Риёд Мансур  БМТ Бош ктиби, хавфизлик кенгашининг амалдаги раиси ва БМТ Бош Ассамблеяси раисига йўллаган мактубида  сионистик режимни Фаластин ҳудудлари ва халқига қарши мунтазам ҳужумларига нисбатан эътироиани эълон қилди.

 Риёд Мансур ўз сўзларида,  Фаластин халқига қарши тажовузлари учун сионистик режимнинг жавобгарликка  тортилмаслиги бу режимни янада кўпроқ жиноят содир этишига сабаб бўлмоқда деб айтди.

Мансур шунингдек ўтган  2021-йилни сионистик режимнинг 2014- йилда Ғазо секторига ҳарбий ҳарбий босқинидан буён Фаластиндаги энг қонли йил деб атади.

Ўтган 2021-йилда сионистик режим кучлари томонидан  босиб олинган ҳудудларда 324 нафар фаластинлик улар жумласидан 86 нафар бола шаҳид бўлган.

Сионистик режим томонидан фаластинликларнинг уй-манзилларини кенг миқёсда вайрон этилиши, бундан ташқари сионистик режим жангариларини Фаластиннинг муқаддас қадаможоларига қилинган ҳужуми ва тажловузларига тўхталиб,  сионистик режимнинг Фаластиндаги муқададс жойларга ноқонуний кириши бу ердаги тарихий ва ҳудудий вазиятни бузишдир деб қўшимча қилди.

Фаластиннинг БМТдаги вакили ушбу мактубда сионистик режим жиноятларини қоралаб, халқаро ҳамжамиятни сионистлар жиноятларига жавоб беришга чақирди.

 

Ёрлиқ