Январ 22, 2022 12:19 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режимининг Ямандаги қамоқхоналаридан бирига уюштирган ҳужумида 70 киши ҳалок бўлди
    Ол Сауд режимининг Ямандаги қамоқхоналаридан бирига уюштирган ҳужумида 70 киши ҳалок бўлди

Чегара билмас шифокорлар ташкилоти тарқатган хабарида, Саудия Арабистони қирувчи самолётларининг Яман шимолидаги Саъда вилояти қамоқхоналарига уюштирган ҳаво ҳужумларида 80 киши қурбон бўлиб яна 140 нафар яраланганини маълум қилди.

Кеча Яманнинг " Алмасира" телеканали  Ол Сауд қирувчи самолётлари ҳужумига дуч келган қамоқхонадан айрим суратларини тарқатиши билан қидирув ишлари ва жабрланганларни қутқариш операцияси давом этмоқда деб эълон қилди.

Ҳозирча вайроналар остида 50 нафар қолгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз Ол Сауд режими тажовузкор коалицияси  ва БАА қирувчи самолётлари  Яманга қарши жиноятлари давомида кечадан бери бу мамлакатнинг турли минақаларини 70 марта бомбардимон этдилар. Бу ҳужумлар натижасида ўнлаб тинч аҳоли қурбон бўлиб  жароҳатландилар ва хусусий ва умумий мол-мулкка жиддий зарар етказилди.

Саудия Арабистони тажовузкори кучлари  кеча шунингдек Яманнинг Ал-Ҳадида вилоятига қарши ҳаво ҳужумлари билан  БМТ томонидан қўллаб-қувватланган оташкесимни тўхтатиш келишувини бузди.

Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мампакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.

Ол Сауд режими ва БАА нинг бу жиноятидан Яман Қуролли кучлари матбко котиби хорижий компанияларни БААни тарк этишларини тавсия қилди.

Яман армияси матбко котби Яҳё Сареъ шунингек БАА ҳукмронлари Яманга қарши агрессияларини давом эттиришса, уларнинг бу ҳаракати хорижий  давлатларни кичик вак нотинч давлатга сармоя киришгани демакдир деб изоҳлади.

 

БМТ Ол Сауд режимининг Санъога қарши уюштирган ҳужумларидан хавотир билдирди

 

Ёрлиқ